Линклар

Дэвид Камерон президент Дмитрий Медведевнинг келаси йил Россияга ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилганини айтди.

Камерон буни Жанубий Корея пойтахти Сеулда саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммитида бошланиши арафасида Медведев билан бўлган учрашувдан кейин маълум қилди.

Россия-Британия муносабатлари сўнгги йилларда анча совуқлашган эди.

Учрашувдан кейин ўтказилган қўшма матбуот анжуманида икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатлар мустаҳкамланиб, ривожланиши тарафдори эканини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG