Линклар

logo-print

Ўзбеклар ўлимида айбланган шахс устидан ҳукм кучда қолди



Санкт-Петербург шаҳар суди "ПМ-КАПИТАЛ" ширкати раҳбари Юрий Верешагин иши юзасидан аввалги суд чиқарган қарорни ўз кучида қолдирди.

Красногвардейский туман суди Верешагинни етти нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлишига олиб келган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айбдор деб топиб уни икки йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Юрий Верешагин ноқонуний қурилган бинога ўзбошимчалик билан электр ўтказган.

2008 йил 13 январ куни эрталабки олтида электр чойнакдан учқун чиқиб бино ёнган. Оқибатда ўзбекистонлик етти киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG