Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:55

Тожикистонда қозоғистонлик дипломат вафот этди


Қозоғистоннинг Душанбедаги элчиси Абуталип Ахмедов 61 ёшида оламдан ўтди.

Элчихона масъулларининг билдиришича, Абуталип Ахмедов юрак хуружидан вафот этган.

Элчининг яқинларига ҳамдардлик билдириш истагида бўлган тожикистонликлар учун Қозоғистоннинг Душанбедаги элчихонаси эшиклари 14 ноябрдан 17 ноябргача очиб қўйилиши маълум қилинди.

Абуталип Ахмедов 2008 йилдан шу кунга қадар Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси эди. У бунгача ўз мамлакатининг Туркиядаги бош консули вазифасида ишлаган.
XS
SM
MD
LG