Линклар

Германия расмийси Ўзбекистонни болалар меҳнатидан воз кечишга чақирди


Германия ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ëрдами бўйича махсус намояндаси Маркус Ленинг (Markus Loening) Ўзбекистон раҳбариятини пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишдан воз кечишга чақирди.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, Ленинг Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатини чеклаш ҳақидаги халқаро конвенцияларга риоя қилиши шарт эканини таъкидлаган.

Германия расмийси Ўзбекистон ҳукуматини бу борада келиб тушган аризаларни ўрганиш ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларининг мамлакатга киришига рухсат беришга чақирган.

Ўзбекистон 2008 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши конвенциясини ратификация қилган.

Аммо Тошкент шу пайтгача мазкур қонун қоидалари ижросини назорат қиладиган халқаро кузатувчилар миссиясининг мамлакатга киришига рухсат бермаган.
XS
SM
MD
LG