Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:56

Азимжон Асқаров устидан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолди


Жалолобод вилоят суди 10 ноябр куни ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва у билан бирга судланган шахслар ишини қайта кўриб чиқиб аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Азимжон Асқаров Ўш қирғини чоғида Бозорқўрғон туманидан ўтувчи Ўш-Бишкек йўлини тўсиб қўйиш, милиция ходимларини ўлдириш ва тартибсизликларни уюштириш каби ҳатти-ҳаракатларда айбланиб қамоққа олинган эди.

2 сентябрдан 15 сентябргача давом этган суд жараёнида Азимжон Асқаров ва у билан биргаликда судланган ўзбек миллатига мансуб 7 нафар судланувчига қарши асосан милиция ходимлари гувоҳлик берган эди.

15 сентябр куни Новкен туман суди судланувчилар Азимжон Асқаров ва яна икки кишини умрбод¸ қолган тўрт кишини 20 йилга ва яна бир судланувчини 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бироқ барча маҳкамаларда судланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловларни инкор қилиб келмоқда.

10 ноябр кунги апелляция судида эрталаб соат 8 яримларда бошланганиб кечки тўққизларда тугаган. Азимжон Асқаров яқинларига маҳкамага киришга рухсат этилмаган.
XS
SM
MD
LG