Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Халқаро Амнистия Асқаров аҳволидан ташвишда


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия ташкилотининг 10 ноябр куни эълон қилган баёнотида қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг оғир касал экани ва унга тезда тиббий ёрдам кўрсатилиши кераклиги билдирилган.

Халқаро Амнистия ташкилотининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси Майси Вейшердинг Озодликка ўз ташкилоти Асқаровнинг соғлиги хусусида жиддий ташвишда эканини айтди.

- Халқаро Амнистия Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ҳақида маълумот олганидан сўнг жиддий ташвишга тушди. Кеча Асқаровга тезда зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига уни суд залига мажбурлаб олиб боришган. Биз Бишкек раҳбарларини, Бош прокурор ва Ички ишлар вазирлигини Азимжон Асқаровни касалхонага ётқизиш ва унга керакли тиббий ёрдам кўрсатишга чақириб келяпмиз. Айни пайтда биз уларга Азимжон Асқаров қамоқда бўлмаслиги кераклигини, у виждон тутқуни эканини эслатдик. Асқаров инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва у дарҳол озод қилиниши керак, деди Майси Вейшердинг.

Халқаро Амнистия баëнотида ëзилишича¸ Азимжон Асқаров ҳозиргача ташхис қўйилмаган ошқозон-ичак йўлидаги касаллик сабабли 15 кундан ортиқ вақтдан бери овқат истеъмол қила олмай¸ азоб чекмоқда.
XS
SM
MD
LG