Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:59

Ироқда янги ҳукумат тузиладиган бўлди


Маъсуд Барзаний.
Маъсуд Барзаний.
Ироқнинг Курдистон мухтор минтақаси президенти Маъсуд Барзаний Ироқдаги барча йирик сиёсий партиялар янги ҳукумат тузишга келишиб олганини айтди.

Ироқдаги патиялар саккиз ойдан бери янги ҳукумат тузиш борасида келишувга эриша олмаётган эди.

Барзаний “миллий ҳамкорлик ҳукумати” доирасида бош вазир, президент ва парламент раиси лавозимларига номзодлар борасида келишиб олинганини айтди.

Маъсуд Барзанийга кўра, Нурий ал-Маликий етакчилигидаги шиалар иттифоқи Бош вазир лавозимини ўзида сақлаб қолади. Курд миллатига мансуб президент Жалол Талабоний ҳам ўз лавозимида қолади.

Айни пайтда, собиқ Бош вазир Ияд Аллавийнинг суннийлар қўллаб-қувватлаган Ироқ Иттифоқи вакили парламент раиси лавозимини эгаллайди Аллавийнинг ўзи стратегик сиёсат учун масъул бўлган янги кенгашга бошчилик қилади.
XS
SM
MD
LG