Линклар

logo-print
Жанубий Корея пойтахти Сеулда саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарларининг икки кунлик саммити бошланди.

Йиғилишда қатор баҳсли масалалар, жумладан, миллий валюталар курсининг ҳукуматлар томонидан назорат қилиниши, савдо камомади ва ички бозорни ҳимоялаш каби масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Саммит арафасида АҚШ Президенти Барак Обама дунё лидерларини ўзаро келишмовчиликни чеккага суриб глобал иқтисодий ўсишни таъминлашда бирга ишлашга чақирди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Хитойни ўз маҳсулотлари нархини арзонлаштириш мақсадида миллий валюта курсини сунъий равишда паст даражада сақлаб турганликда айблаб келмоқда.

Ўз навбатида Хитой ва бошқа давлатлар АҚШ марказий банкини мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 600 миллиард доллар ажратиш ҳақида қабул қилган қарорини танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG