Линклар

Ўтунбаева ҳукумат тузиш мандатини Атамбаевга берди


Ўтунбаева Алмаз Атамбаев билан.

Ўтунбаева Алмаз Атамбаев билан.

Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева коалицион ҳукумати тузиш мандатини Социал демократик партияга берди.

Бу ҳақда президент матбуот вакили Султон Каназаров маълум қилди.

- Қирғизистон Республикаси президенти Роза Исаковна Ўтунбаева, бугун 11 ноябр куни коалиция ҳукумати тузиш мандатини Социал демократик партиянинг парламентдаги фракцияси лидери Алмазбек Атамбаевга берди. Конституцияда белгиланганидек, парламентда кўпчиликни ташкил этадиган коалицияни тузиш мандати берилганидан кейин 15 иш куни ичида шундай коалиция тузилиши керак, деди Каназаров.

10 ноябр куни Қирғизистон янги парламенти ўзининг биринчи йиғилишини ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG