Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куëви Роҳат Алиев интернетдаги LiveJournal кундалигидан унга оид саҳифанинг ëпилиши учун расмий Остонани айблади.

9 ноябр куни LiveJournal маъмурияти Алиевга мактуб йўллаб ўзгаларнинг шахсий ҳаëтига аралашгани учун Роҳат Алиевга оид саҳифа ўчириб ташланганлигини билдирган.

Бундан олдин Mail.Ru портали Роҳат Алиевнинг кундалигини ëпиб ташлаган эди.

Айни пайтда Роҳат Алиев ўз кундаликларини Facebook. нашрига кўчирганини маълум қилди.

Собиқ куëв¸ собиқ мулозим Роҳат Алиев 2007 йилдан бери қочқинликда яшайди. Унга нисбатан Қозоғистонда жиноий иш очилган. Бу жиноий иш ортидан унинг рафиқаси Дариға Назарбоева Алиев билан ажралишга қарор қилди.

Алиев Қозоғистон президенти ҳақида "Чўқинтирган қайинота" китобини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG