Линклар

Қадимий хитойи кўза Лондондаги ким ошди савдосида шу пайтгача мисли кўрилмаган рекорд нархда сотилди.

1740 йилда номаълум Хитой кўзагири ясаган бўйи 40 сантиметр келадиган чинни кўза Лондондаги Бейнбридж аукционида 83 миллион долларга сотилди.

Шу пайтгача Хитой чиннилари бунақа катта нархнинг яқинига ҳам йўламаган эди.

Император Циянлун Хитойни идора қилган пайтда¸ чаппар урган чипор гуллар билан безатилиб ясалган бу ноëб чинни кўза Лондон яқинидаги маҳаллалардан биридаги уй йиғиштирилаëтганида тасодифан топилган.

Ҳозир эса бу кўзани Хитойлик харидор сотиб олди.
XS
SM
MD
LG