Линклар

logo-print

82 яшар Ариэл Шарон қарийиб беш йилдан бери комада сунъий ҳаëт тизимига уланган ҳолда касалхонада қолаëтган эди.

“Шеба” тиббий маркази директори, шифокор Шломо Ной Исроил радиосига собиқ Бош вазирнинг 12 ноябр куни эрталаб Исроил жанубида жойлашган қишлоқдаги оиласи яшаётган уйга тез ёрдам машинасида олиб борилганини айтди.

Шарон ҳозирда ҳам кома ҳолида қолмоқда. Касалхона собиқ Бош вазирга тиббий муолажаларни унинг уйида узлуксиз давом эттиради.

Ариэл Шарон 2001 - 2006 йилларда Исроил Бош вазири бўлиб ишлаган.

2006 йилда миясига бир неча марта қон қуйилганидан кейин Ариэл Шарон комага тушган.
XS
SM
MD
LG