Линклар


Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Олий мажлиснинг 12 ноябр кунги ялпи мажлисида қилган чиқишида парламентда энг кўп ўринни эгаллаган партиялар Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиши лозимлигини айтди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Каримов мамлакат конституциясининг тегишли бандига ўзгартириш киритишни ҳам таклиф қилган.

Амалдаги Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон президенти томонидан кўрсатилади¸ парламент палаталари уни муҳокама қилиб тасдиқлайди.

Айни пайтда президент Бош вазирни лавозимидан бўшатиш ҳуқуқига ҳам эга.
XS
SM
MD
LG