Линклар

12 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Америка овози мухбири Абдумалик Бобоевнинг иши юзасидан апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Абдумалик Бобоев Озодликка ҳакамлар аввалги суд қарорини ўз кучида қодирганини айтди.

- Мен шу жараёнда ўзимнинг айбсиз эканимни яна бир бор айтиб ўтдим. Журналист сифатида танқидий мақолалар ёзганлигимни айтдим ва бу мақолалар ҳеч қачон бирор кишини ҳақоратлаш, туҳмат қилиш ёки жамоат хавфсизлигига тахдид солишга асос бўлмаслигини айтдим. Лекин барибир суд буларнинг бирортасини инобатга олмади. Ҳакамлар аввалги ҳукмини ўз кучида қолдириш ҳақида қарор чиқарди, деди Абдумалик Бобоев.

Жорий йилнинг 15 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди Америка овози радиоси мухбири Абдумалик Бобоевни туҳмат ва ҳақорат қилганлик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаганлик ва тарқатганликда айбдор, деб топиб, уни энг кам иш ҳақининг 400 баробар (18 миллион 86 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.

9 ноябр куни Ўзбекистонга ташрифи давомида Малик Бобоев билан шахсан учрашган АҚШ Давлат котиби ёрдамчии Роберт Блэйк Бобоев устидан бораëтган маҳкама жараëни Давлат департаментидагилар томонидан яқиндан кузатилаëтганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG