Линклар

“Бурятзолота” Бош директори Тошкент сўровига кўра ҳибсга олинди



“Комсомольская правда” хабарига кўра, Улан-Удэ шаҳрида «Бурятзолота» ширкати Бош директори Алексей Бурксер Ўзбекистон тергов идоралари сўровига кўра Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

Бурксернинг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ сабабларга кўра қўлга олингани тахмин қилинмоқда.

Алексей Бурксер 30 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистондаги олтин қазиб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналарда ишлаган.

2009 йил 28 ноябридан бошлаб Алексей Бурксер “Бурятзолота” очиқ ҳисаадорлик жамиятига Бош директор лавозимида ишлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG