Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Олий Мажлиснинг 12 ноябр кунги ялпи мажлисида қилган чиқишида мамлакат конституциясининг президент бетоб бўлиб қолган тақдирда унинг ваколатларини ким бажаришига оид бандига ўзгартириш киритишни таклиф қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра¸ парламент қўшма мажлисида сўзлаган Каримов: “Ўзгартишга мувофиқ, Ўзбекистон президенти ўз вазифасини бажаришга лаёқатсиз бўлиб қолган вазиятда, унинг ваколатларини Олий Мажлиснинг Юқори палатаси раиси қабул қилиб олади", деган.

Амалдаги Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ агар Ўзбекистон президенти парламентнинг икки палатаси қарорига мувофиқ тузилган Давлат тиббий комиссияси томонидан ўз вазифасини бажара олмаслиги ҳақида хулоса чиқарса, ўн кун ичида Олий Мажлиснинг фавқулодда ялпи мажлисида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ой муддатга президент вазифасини вақтинча бажарадиган шахс сайланади.

Бундай вазиятда уч ой ичида мамлакатга янги президент умумхалқ овози билан сайлашини ши назарда тутилган. 12 ноябр куни Олий Мажлис ялпи йиғилишида сўзлаган Ислом Каримов ўз таклифини: “ демократик давлатдаги оддий амалиёт” дея изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG