Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

АҚШ раҳбари Ироқда янги ҳукумат тузилишини қутлади


Ироқда Бош вазир Нурий ал-Маликийга янги ҳукумат тузиш ваколати берилди.

Буни олқишлаган АҚШ президенти Барак Обама Ироқда янги ҳукумат тузиш борасида келишувга эришилганини мамлакат тарихидаги “муҳим воқеа” дея атади.

- Бу келишув замонавий Ироқ тарихидаги яна бир муҳим воқеадир. Ироқликлар мамлакатни бирлаштириш ва келажакни ўзлари қуришга қарор қилганларини яна бир марта кўрсатмоқдалар. Бу истак Ироқни мазҳаблар ва террор уруши гирдобига тортишни хоҳлаганлар уринишидан анча кучлидир, деди АҚШ президенти.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммитида сўзлаган Барак Обама Ироқнинг янги ҳукумати “кенг қамровли ва Ироқ халқи иродасини ифодаловчи ҳукумат” бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG