Линклар

Обама: Япония Хавфсизлик кенгаши аъзолигига лойиқ


Япония раҳбарияти Россия билан можароли саналган ороллар устидаги сўнгги баҳсда қувватлагани учун АҚШ раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бугун АҚШ президенти Барак Обама билан учрашган Япония Бош вазири Наото Кан шундай баёнот берди.

Шунингдек, Наото Кан АҚШ нинг нақадар муҳим ҳамкор экани ҳамда Токио ва Вашингтон ўртасидаги хавфсизликка оид келишувга мувофиқ Япония ҳудудига жойлаштирилган 50 минг атрофидаги АҚШ ҳарбийсининг муҳимлигини Япония ва унга қўшни давлатлар яхши англашини ҳам урғулади.

Рейтер агентлигига кўра, Барак Обама бу баёнотга жавобан Япония БМТ нинг ислоҳ қилиниши кутилаётган Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси бўлишга лойиқ давлат эканини айтган.
XS
SM
MD
LG