Линклар

Афғонистонда Толиблар аэропортга ҳужум қилди


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида Толиблар афғон ва хориж қўшинларининг шаҳар аэропорти ҳудудидаги қисмига ҳужум қилди.

Мустақил манбалардан олинган хабарларга кўра, ҳар икки томондан ҳам жиддий талафотлар кўрилган.

Афғонистон ҳарбийларига кўра, портловчи мосламалар жойлаштирилган кийимларни кийиб олган жанггарилар аввалига аэропорт ташқарисидаги текширув постига ҳужум қилган ва ўртада отишма бошланиб кетган.

Кейинчалик отишмага қўшилган НАТО вертолётлари жаггариларни ҳаводан ўққа тутган.

Аммо, НАТО қўмондонлиги хориж ва афғон аскарларидан қурбон берилмагани, 8 жанггари ўлдирилгани айтмоқда.
XS
SM
MD
LG