Линклар

Ироқ парламенти яна муроса йўлларини қидирмоқда


Ироқ парламенти вакиллари бўлғуси коалиция ҳукумати таркибини муҳокама қилиш учун бугун яна йиғилди.

Пайшанба куни ўтган мажлисда собиқ бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги “Ирақия” партиясидан парламентга сайланган 60 га яқин аъзо қайта тайинланган Бош вазири Нурий ал-Маликийни янги келишувни бузганликда айблаб, мажлисни тарк этган эди.

Парламентга ўз аъзолари ичидан раис танлаш ҳаққи берилган “Ирақия” партияси уч таниқли номзодига вазирлик лавозими берилмаслигидан норози бўлди. Бу уч аъзо собиқ диктатор Саддам Ҳусайн партиясига алоқадорликда айбланган эди.

Бундай келишмовчиликлар эса мамлакатда давом этган 8 ойлик можародан сўнг ва ниҳоят иш бошлашга уринаётган янги парламент келажагини яна савол остида қолдирмоқда.
XS
SM
MD
LG