Линклар

logo-print

Қозоғистон АҚШга янги ҳаво йўлагини берди


U.S. - President Barack Obama (C) greets his Kazakh counterpart Nursultan Nazarbaev, Washington, DC, 13Apr2010

U.S. - President Barack Obama (C) greets his Kazakh counterpart Nursultan Nazarbaev, Washington, DC, 13Apr2010

АҚШ ва Қозоғистон Америка ҳарбийлари ҳамда Афғонистонда Толибларга қарши курашаётган халқаро қўшинларга мўлжалланган ҳарбий юкларни ташиш учун янги ҳаво йўлаклари очиш бўйича келишув имзолади.

АҚШ Давлат департаменти бу ҳақда маълум қилган баёнотда айтилишича, бундай келишув Қозоғистон билан бу соҳадаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиради. Бу давлат ҳудуди бўйлаб ҳаво орқали транзит юклар қатнови 2001 йилда бошланган эди.

АҚШ Давлат департаменти баёнотида, шунингдек, янги ҳаво қатновларига йўл бериш билан Қозоғистон “Афғонистондаги зўравон экстремизмга қарши кураш ва Афғонистон ҳамда минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлашда халқаро кучлар учун жуда қимматли бўлган ёрдамни кўрсатмоқда”.

АҚШ томонига кўра, янги келишувга мувофиқ янги йўлаклардан ҳам ҳарбий, ҳам ноҳарбий юклар ташувини амалга ошириш мумкин ва бу ёнилғи ҳамда вақтни тежаш имконини беради.
XS
SM
MD
LG