Линклар

logo-print

Ислом Каримов: Маҳбуслар икки баробарга камайди


Uzbekistan - President Islam Karimov speaks at a news briefing after the SCO summit in Tashkent, 11Jun2010

Uzbekistan - President Islam Karimov speaks at a news briefing after the SCO summit in Tashkent, 11Jun2010

Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 166 маҳбус тўғри келади.

Бу ҳақда Республика парламентида қилган чиқишида гапирган президент Ислом Каримов: “Сўнгги ўн йил ичида мамлакатимизда маҳбуслар сони 2 баробарга камайди”, деди.

Президент Каримов бу кўрсаткични мамлакатда жазо чораларини либераллаштириш сиёсати маҳсули, деб баҳолаган.

Шунингдек, қиёс ўлароқ Ўзбекистон президенти Россия ва АҚШ ни тилга олиб, "Россияда ҳар 100 минг аҳолига 611, АҚШ эса 738 маҳбус тўғри келади", деди.

Аммо, мамлакатдаги жазони ижро этиш тизими ва муассасалари аҳволини кузатиб келаётган маҳаллий ҳамда халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари йиллардан буён Ўзбекистон қамоқхоналаридаги жами маҳбуслар аниқ сони ошкор қилинмаслигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG