Линклар

Толиблар коалициянинг 30 аскари ўлганини айтмоқда


Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри аэропортига ҳужум масъулиятни ўз зиммасига олган Толиблар бу ҳужумни 14 ҳудкуш амалга оширганини маълум қилди.

Шунингдек, Толиблар бу ҳужум чоғида халқаро кучларнинг 30 аскари ўлдирилганини айтмоқда.

Аммо, бу ҳужумга учраган Афғонистон ва НАТО ҳарбийлари ўз аскарларидан қурбон берилмаганини айтмоқда.

НАТО қўмондонлиги берган маълумотларга кўра, 8 жанггари ўлдирилган ва улардан бири портловчи мослама ўрнатилган кийимда бўлган.
XS
SM
MD
LG