Линклар

Можародан сўнг илк кез рус ва япон етакчиси учрашди


Япониянинг Ёкоҳама шаҳрида бораётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити чоғида иккитомонлама учрашув ўтказган Япония ва Россия расмийлари ўзаро ҳамкорликни кучайтириш истагини билдирди.

Япония Бош вазири Наото Кан билан ўтган учрашувда Россия президенти Димитрий Медведев “бу учрашув томонлар ўртасида ўзаро ишончга асосланган кўптомонлама мулоқотни бошлашга ёрдам беришига” умид билдирди.

Наото Кан эса бугун эрталаб ўз давлати Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотни такрорлаб, Япония ва Россия алоқаларини ривожлантириш тўғрисида келишувга эришганини айтди.

Бу учрашув томонлар ўртасида Россия раҳбарининг Курил оролларидан бирига илк сафари ортидан кўтарилган дипломатик можародан кейинги илк расмий учрашувдир.
XS
SM
MD
LG