Линклар

Хитой раҳбарининг Японияга сафари қораланмоқда


Бир неча минг намойишчи Япониянинг Ёкоҳама шаҳрида бораётган Осиё-Тинч океани саммити биноси олдига йиғилди.

Хитой раҳбарининг Японияга ташрифини қоралаган намойишчилар қўлларида Тибет, Шарқий Туркистон ва Жанубий Монголия халқлари миллий байроқларини тутиб олгани ҳамда “Ҳудудимизни ҳимоя қилинг!”, “Хитой империализмга қарши курашинг!” каби шиорларни айтаётгани хабар қилинмоқда.

Маълумки, Хитой тилга олинган ҳудудлардаги миллий жамоаларнинг мустақиллик учун ҳаракатларини йиллардан бери зўравон йўл билан бостириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG