Линклар

Мянма муҳолифати етакчиси озод этилди


France - French cultural personalities attend a silent gathering to support Myanmar detained opposition leader Aung San Suu Kyi in front of the Paris city hall, 06Oct2009

France - French cultural personalities attend a silent gathering to support Myanmar detained opposition leader Aung San Suu Kyi in front of the Paris city hall, 06Oct2009

Ғарб давлатлари Мянмада уй қамоғида сақланган муҳолифат етакчиси Аун Сан Су Чжининг озод этилганини олқишлади.

АҚШ президенти Барак Обама қаҳрамон, деб атаган Су Чжини озод этишга чақириб, Мянма ҳарбий хунтасига қилган мурожаатида: “Барча сиёсий тутқунларни озод қилиш фурсати етди”, деган эди.

Биртания Бош вазири Дэвид Камерон эса бу етакчини озод қилиш қарорини “жуда кечиккан қарор”, унинг тутқунликда сақланишини эса “томоша”, деб атади.

Италия Ташқи ишлар вазири бу воқеани “ижобий хабар”, деб олқишлади.

Франция президенти Николя Саркози ҳам буни олқишлар экан, Мянма раҳбариятини демократик кучлар етакчиси ва Нобел Тинчлик мукофоти лауреати бўлган Су Чжига нисбатан бундан буён ҳар қандай турдаги “ҳаракат ва фикр эркинлиги”га оид чекловлардан тийилишга чақирди.

65 ёшли бу аёл сўнгги 20 йилнинг 15 йилини тутқунликда ўтказган ва 13 ноябр куни унинг навбатдаги жазо муддати якунига етди.
XS
SM
MD
LG