Линклар

logo-print

Ёкоҳамада эркин савдо ҳудуди муҳокама қилинмоқда


Дунёнинг уч қудратли иқтисодиёти саналган АҚШ, Хитой ва Япония жаҳон савдосини либераллаштириш ғоясини қувватлади.

Ёкоҳама шаҳрида бораётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўзлаган Хитой раҳбари Ху Цзинтао “Халқаро ҳамжамият протекционизмнинг барча кўринишларига қарши туриши лозим”, деди.

АҚШ президенти Барак Обама эса Осиё давлатларини хориж импорти учун эшикларни кенг очишга чақирар экан, айни пайтда, Вашингтон АҚШ да ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун бу минтақада янги бозорлар очишни кўзлаётганини айтди.

Бугун кечда якунига етадиган саммитда давлат етакчилари бу минтақага фаровонлик ҳамда барқарорлик олиб келиши кўзланган эркин ва очиқ савдо ҳудудини қувватловчи қўшма баёнот қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG