Линклар

logo-print

Британия генерали: "Ал-Қоида" маҳв этилмайди


U.K. -- Chief of the General Staff General of the British Army Sir David Richards arriving prior to a speech on Britain's current military operations in London, 17Sep2009

U.K. -- Chief of the General Staff General of the British Army Sir David Richards arriving prior to a speech on Britain's current military operations in London, 17Sep2009

Британия қуролли кучлари раҳбари генерал Дэвид Ричардс "Ал-Қоида"ни тўлиқ маҳв этиш имконсиз, деб баёнот берди.

Британияда чоп этиладиган “The Sunday Telegraph” нашрига берган интервюсида генерал ҳукуматлар экстремистларни жиловлаб туриши ва ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаши лозим, бу ташкилот устидан мутлақ ғалабанинг зарурати ҳам йўқ, деди.

Унинг фикрича, "Ал-Қоида" устидан асл ғалабага унга қарши илм-маърифат ва демократия билан курашиш билан эришиш мумкин.

Генерал Ричардснинг бу баёноти мамлакатда уруш қурбонларини хотирлаб ўтказилаётган маросимлардан бирида янгради.
XS
SM
MD
LG