Линклар

Карзай АҚШ қўшини тунги рейди камайиши тарафдори


Президент Ҳамид Карзай АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги амалиётлари, хусусан, тунги рейдлар сонини камайтиришини сўрамоқда.

Президентга кўра, аҳоли хотиржамлигини бузаётган бундай рейдлар уларни Толиблар томонига ўтишга ундамоқда.

Президент Карзайнинг "Washington Post" нашрига берган шу мазмундаги интервьюси унинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга етакчилик қилаётган АҚШ генерали Дэвид Петрэусдан бошқача фикрда эканини кўрсатмоқда.

АҚШ генерали Толиб исёнчиларига қарши “қўлга ол ва йўқ қил” тактикаси асосида иш кўришгина бу жангда ғалаба келтириши мумкинлигини таъкидлаган ва буни жанг стратегияси марказий режаси қилиб олган эди.

Хабарларга кўра, сўнгг уч ой ичида шу тактикага асосланган тунги амалиётлар чоғида жанггари гуруҳларнинг 368 аъзоси ўлдирилган ёҳуд ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG