Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Ёкоҳамада АҚШ ва Россия президентлари учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Россиялик ҳамкасби Димитрий Медведев билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг устивор йўналиши ядровий қуролларни камайтиришга оид битим эканини таъкидлади.

Икки президент Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити чоғида учрашди.

Янги СТАРТ битими ҳозирда АҚШ Сенатида Республикачилар қаршилигига учрамоқда.

Икки етакчи шунингдек, Эрон ядровий дастури, Россиянинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзолиги ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилгани хабар қилинмоқда.

Хусусан, АҚШ президенти Россия раҳбарига Москванинг Афғонистондаги амалиётларда иштироки учун ҳам миннатдорчилик билдирган.
XS
SM
MD
LG