Линклар

Сватда Толиблар ҳукумат кучлари 6 ходимини ўлдирди


Покистондаги Сват водийсида Толиблар билан рўй берган тўқнашувда хавфсизлик кучларининг 6 ходими ўлдирилди.

Бу ҳақда Покистон армияси қўмондонлиги берган маълумотга кўра, шанба куни жанггарилар назорат-текширув пунктларидан бирига ҳужум қилган. Жанггарилардан берилган талафотлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Воқеа содир бўлган туманда комендантлик соати жорий этилган.

Ўтган йили Сват водийсида Толибларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказилган эди. Бу минтақа маълум муддат жанггари гуруҳларнинг таянч нуқтаси бўлган.
XS
SM
MD
LG