Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:13

Исроилга тинчлик эвазига ҳужумчи самолёт ваъда қилинди


Тўхтаб қолган Яқин Шарқ тинчлик музокараларини юргизиш мақсадида АҚШ томони Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги яҳудий уй-жойлари қурилиши учун 90 кунлик мораторий жорий қилиш тўғрисида Исроил ҳукуматига таклиф киритди.

Бу ҳақда ўзини ошкор қилмаган манбаларга таяниб, баъзи ғарб агентликларининг хабар қилишича, таклифга биноан Исроил Ғарбий соҳилдаги қурилишларга 90 кунлик мораторий жорий қилади ва бунинг эвазига АҚШ томони бу давлатга 20 та янги ҳужумчи самолёт беради. Бундан ташқари, АҚШ томони бу 90 кунлик муддат тугагач, уни узайтириш ҳақида бошқа сўров киритмайди.

Ҳозирга қадар Фаластин мухторияти Ғарбий соҳилдаги қурилишлар тўхтамас экан, тинчлик музокараларига қайтмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG