Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:20

Бу йилги Ҳаж ибодати бошланди


Saudi Arabia -- Muslim pilgrims circle the Kaaba at the Grand mosque in Mecca during the annual haj pilgrimage November 11, 2010.
Saudi Arabia -- Muslim pilgrims circle the Kaaba at the Grand mosque in Mecca during the annual haj pilgrimage November 11, 2010.
Бугун Саудия Арабистонида 2 миллиондан ортиқ зиёратчи Ҳаж ибодати маросимларини бошлади.

Ҳаж вазирлиги бу йил 1 миллион 700 минг зиёратчига рухсат берилгани, яна 200 минг киши муқаддас Макка шаҳрида зиёратчиларга хизмат кўрсатишини маълум қилган.

Шунингдек, Ҳаж вазирлиги йилдан йилга зийратчилар учун кўплаб қулайликлар яратилаётгани, хусусан, ҳар йили ўнлаб ҳожилар ўлимига сабаб бўладиган шайтонга тош отиш маросимини ўтказиш жойи ва жараёни ҳам мукаммаллаштирилганини айтмоқда.

Бироқ, норасмий манбалар ўтган йили чўчқа гриппи боис зиёратчилар сонига чеклов жорий этилгани ва шу сабабдан бу йил зиёратчилар сони 3 миллиондан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG