Линклар

logo-print

Обама СТАРТ келишуви тасдиқланишига умидвор


АҚШ президенти АҚШ-Россия муносабатларида янги даврни бошловчи СТАРТ битимининг Конгресс томонидан маъқулланишига умид билдирди.

Осиё давлатларига 10 кунлик сафарини Япониядаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити билан якунлаган Барак Обама саммит чоғида президент Димитрий Медведев билан иккитомонлама учрашув ўтказди.

Унга кўра, ядровий қуроллар сонини камида 30 фоизга қисқартиришни талаб қиладиган янги келишув ҳам АҚШ, ҳам Россия ва айни пайтда дунё давлатлари манфаати учун жуда муҳим келишувдир.

“Бу бизга НАТО-Россия кенгаши иши ва маслаҳатлашувларни қайта бошлаш имконини беради. Натижада биз Европа хавфсизлиги билан боғлиқ қатор масалалар бўйича кескинликни пасайтириш, ҳамкорликни эса оширишга эришишимиз мумкин”, деди АҚШ президенти.

Бу келишув шу йил апрел ойида имзоланган, бироқ, АҚШ Сенати тасдиғидан ўтмаган эди.
XS
SM
MD
LG