Линклар

Аун Сан Су Чжи Мянма муҳолифатини бирликка чақирди


Мянмада ҳибсдан озод этилган муҳолифат вакили Аун Сан Су Чжи бугун сўзлаган илк нутқида мамлакатдаги демократик кучлар ишлашга тайёр эканини билдирди.

Сўнгги 7 йилни тутуқунликда ўтказган Су Чжи озодликка чиққан илк кунидан мамлакатдаги демократик кучларни озодлик йўлида бирлашишга чақирди.

Нобел Тинчлик мукофоти савриндори бўлган 65 ёшли Аун Сан Су Чжи сўнгги 21 йилнинг 15 йилини тутқунликда ўтказган ва дунё давлатлари етакчилари унинг озод этилишини олқишлаган.
XS
SM
MD
LG