Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:29

Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳаво қатнови эркинлашди


Uzbekistan - Uzbekistan airways planes on Tashkent airport
Uzbekistan - Uzbekistan airways planes on Tashkent airport
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновини эркинлаштириш тўғрисида шартнома имзолади.

Ҳужжатга кўра, Жанубий Корея самолётлари Осиё ва Европа давлатларига парвози чоғида Ўзбекистондаги “Навоий” аэропорти орқали ўтадиган ҳаво йўлакларидан эркин фойдаланиши мумкин. Бундай эркинлик ҳар икки давлат ҳаво компаниялари қўшма парвозларига ҳам тегишлидир.

Бу ҳавда "KBS World" корейс нашрига таяниб тарқатилаётган хабарларга кўра, бунга қадар Жанубий Корея самолётлари Ўзбекистондан фақатгина бирор Яқин Шарқ ёҳуд Европа давлатига парвоз қилиши мумкин эди.

Маълумки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Korean Air” компаниялари ўртасида эришилган келишувга мувофиқ 2009 йилдан корейс компанияси бошқарувига берилган “Навоий” аэропорти ҳозирда интермодал логистика марказига айлантирилмоқда.
XS
SM
MD
LG