Линклар

Медведев Каримовга табрик йўллади


Uzbekistan – President Islam Karimov (R) and his Russian counterpart Dmitry Medvedev in Tashkent, 23Jan2009

Uzbekistan – President Islam Karimov (R) and his Russian counterpart Dmitry Medvedev in Tashkent, 23Jan2009

Президент Димитрий Медведев Россия ва Ўзбекистон ўртасида иттифоқчилик тўғрисидаги келишувнинг имзолангани беш йиллиги муносабати билан президент Каримов номига табрик йўллади.

Россия етакчиси табригида бу келишув иккитомонлама алоқаларнинг кейинги ривожига асос бўлиши алоҳида урғуланган.

Россия нашрлари ушбу табрикдан келтирган иқтибосда, жумладан: “Бу келишув асосида халқларимиз орасидаги дўстлик ва қўшничиликнинг мустаҳкам анаъаналари, ўзаро тенглик ҳамда ҳурматга асосланган стратегик шерикликни ривожлантиришга қаратилган муштарак мақсадлар ётибди”, дейилади.

Шунингдек, Россия раҳбари иттифоқчилик алоқалари икки давлат фуқаролари манфаатига жавоб бериши ва Марказий Осиё хавфсизлигини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшишини ҳам таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG