Линклар

Обама Исроил раҳбарининг тинчлик жараёнига қайтиш интилишини олқишлади


АҚШ президенти Барак Обама Исроил раҳбари Бенямин Нетаняҳунинг Яқин Шарқ тинчлик музокарларини қайта тиклаш борасидаги Вашингтон илгари сурган таклифларни ҳукумат муҳокамасига қўйиш қарорини олқишлади.

Обама Нетаняхунинг бу қарорини умидбахш қарор, деб атади.

Яқин Шарқ тинчлик музокараларини юргизиш мақсадида АҚШ томони Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги яҳудий уй-жойлари қурилиши учун 90 кунлик мораторий жорий қилиш тўғрисида Исроил ҳукуматига таклиф киритди.

Ҳозирга қадар Фаластин мухторияти Ғарбий соҳилдаги қурилишлар тўхтамас экан, тинчлик музокараларига қайтмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG