Линклар

logo-print

Хитой ўзининг қудратли компютери билан АҚШни доғда қолдирди


Хитой жаҳондаги энг тезкор компютери билан АҚШни ортда қолдирди. Хитойда ишлаб чиқилган Тианҳе-1 суперкомпютери бир сонияда 2570 триллион амалиётни бажаришга қодир ва бу жаҳондаги энг юқори кўрсаткичдир.

Дунёнинг энг қудратли 500 компютери рўйхатида аксар юқори ўринларни ҳалиям Қўшма Штатлар эгаллаб келади.

Мазкур рўйхатга Хитойда ишлаб чиқилган 42 компютер киритилган.

Хитойда суперкомпютерлардан саноат тадқиқотлари, мисол учун, нефт ишлаб чиқариш ва дизайн соҳаларида фойдаланадилар.
XS
SM
MD
LG