Линклар

АҚШ президенти Исроил Бош вазирини мақтади


Президент Барак Обама Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни ўз маҳкамасини Иордан ғарбий соҳилидаги яҳудий жамоаси уй-жойлари қурилишига оид АҚШ таклифини қабул қилишга ундагани учун олқишлади.

АҚШ ҳукумати бу қурилишларга 90 кунлик мораторий жорий этишни сўраб, Исроил томонига таклиф киритган эди. Агар Исроил бу таклифни қабул қилса, АҚШ бу давлатга қиймати 3 миллиард доллар турадиган 20 та янги ҳужумчи самолёт беришни ваъда қилган.

Шунингдек, АҚШ бу муддат якунига етгач, уни узайтиришни сўрамасликни ҳам ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG