Линклар

logo-print

Генерал Петрэус президент Карзайдан норози бўлди


Генерал Девид Петрэус Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг Америка ҳарбийлари амалиётларини танқид қилиб берган баёнотига эътироз билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган "Washington Post" нашрига кўра, Петрэус Карзайнинг бу баёнотидан “таассуфда экани ва хавфсаласи пир бўлганини" билдирган, шунингдек, мамлакат раҳбарининг бу позицияси АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги амалиётлари муваффақиятига жиддий тўсиқ бўлишини айтган.

Якшанба куни президент Карзай Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг амалиётлари, хусусан, тунги рейдлари аҳоли хотиржамлигини бузаётгани ва аҳоли вакилларини Толибларга ҳайриҳоҳ бўлиш ҳамда улар томонига ўтишга ундаётганини айтиб, бундай амалиётлар сонини камайтиришни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG