Линклар

Покистонда 2 киши портлаш қурбони бўлди


Покистон полицияси мамлакат шимоли-ғарбида содир бўлган портлашда тинч аҳоли вакилларидан 2 нафари қурбон бўлганини маълум қилди.

Полиция берган маълумотга кўра, Пешавордан 20 километр олисликдаги аҳоли пунктларидан бирида яшайдиган ва Толибларга қарши бўлган маҳаллий оқсоқоллардан бирининг уйи ёнида содир бўлган портлашда яна 3 киши жароҳатланган.

Абдул Малик исмли бу оқсоқол ўтган йили ҳудкуш ҳужуми оқибатида ўлдирилган эди. Ҳозирда унинг йўлини тутгани учун ўғли Толибларга ҳужумига нишон бўлгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG