Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:34

Елена Урлаевага Швеция ҳукумати мукофоти топширилди



Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси раҳбари Елена Урлаевага Швециянинг Оребро шаҳрида Пьер Ангер номидаги мукофот топширилди.

Таниқли швед дипломати номидаги мукофот Урлаевага 2010 йилда инсонпарварлик ва демократия ривожига қўшган ҳиссаси учун берилди.

Инсонларни таъқиб ва ўлимдан қутқариш йўлидаги ишлари учун улуғланган швед дипломати Пьер Ангер номидаги мукофот 2004 йилдан буён ҳуқуқ фаолларининг демократия ва инсонпарварлик ривожига қўшган ҳиссаси учун бериб келинади.

Елена Урлаева Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг муттасил босими, таъқиб ва тазйиқларига қарамай, шу кунларда Ўзбекистонда қолиб фаолият юритаётган оз сонли ҳуқуқ фаолларидан биридир.

Тақдимот маросимидан сўнг Озодикка интервью берган ҳуқуқ фаоли бундан буён ҳам ўз фаолиятини давом эттириши ва миллатидан қатъий назар Ўзбекистон фуқаролари ҳақлари учун курашда собит қолажагини айтди.
XS
SM
MD
LG