Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:58

Баъзи давлатлар Нобел маросимида қатнашишга иккиланмоқда


Нобел институти кўпгина давлатлар бу йилги Нобел Тинчлик мукофоти тақдимот маросимида иштирок этишга иккиланаётганини айтмоқда.

Бу йил бу мукофот хитойлик диссидент Лю Сяобога берилган эди.

Нобел институти директори Гэйр Ландестат 10 декабр куни Ослода бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига йўлланган таклифномага кўпгина элчихоналар ҳануз жавоб бермагани ва жавоб учун кўпроқ вақт сўраётганини айтмоқда.

Аммо, Ландестат қайси давлатлар жавоб бермаганини ошкор қилишдан бош тортди.

Ўз вақтида Пекин диссидентнинг мукофотланишини қувватлайдиган давлатларни бундай ҳаракатнинг жиддий оқибатларидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG