Линклар

logo-print

Европа давлатлари АҚШ ҳарбийлари жиноятига алоқадор


Amnesty International ташкилоти Европа ҳукуматларини 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг АҚШ Марказий разведка бошқармаси фаолияти ва ҳибсларига оид дастурлари устидан текширув ўтказишга чақирди.

Бундан аввал ташкилот “Ошкора сир: Маҳбусларни бошқа давлатга топшириш ва маҳфий ҳибсларда Европа иштирокига оид далиллар”, деб номланган ҳисоботни эълон қилган эди.

Ушбу ҳисобот ортидан Европа ҳукуматларига юзланган ташкилот тадқиқотчиси Жулия Ҳол бу чақириқ таъсири АҚШ да ҳам сезилишига умид билдирди.

“Бу борада қанчалик кўп ахборот ошкор бўлса, АҚШ ҳукуматининг масъулиятдан бўйин товлашни давом эттириши шунчалик оғирлашади. Умид қиламизки, ҳозир Европада содир бўлаётган бу жараёнларнинг таъсири Атлантика океанини ошиб ўтиб, АҚШ га ҳам қайсидир бир кўринишда таъсир қилади”, деди Жулия Ҳол.

Ташкилотнинг 53 саҳифалик ҳисоботида Америка МРБ нинг террорга қарши кураш мазмунида одамларни ўғирлаш, маҳфий жанглар, ноқонуний ҳибслар ва қийноққа оид дастурларида Европа давлатларининг иштирокига оид энг сўнгги далиллар келтирилган.
XS
SM
MD
LG