Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:04

Ўзбекистонда 1 декабрдан ойликлар ошади


Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилади.

"Uzmetronom" интернет нашрининг ёзишича, Ўзбекистон президенти бу ҳақда фармон чиқарган.

Айни фармонига кўра, энг оз иш ҳақи 49.735 сўм қилиб белгиланади. Ҳозир энг оз иш ҳақи 45.215 сўмни, энг оз пенсия ва нафақа эса 88.845 сўмни ташкил қилади.

Бундан олдин Ўзбекистонда иш ҳақлари шу йилнинг 1 августида оширилган эди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов йил охиригача мамлакатда ўртача маошни 500 АҚШ доллари миқдорига етказишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG