Линклар

Айрим толибларнинг БМТ "қора рўйхати"дан ўчирилиши талаб қилинди


Афғонистон ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат этиб, Толибон ҳаракатининг айрим намояндаларини БМТнинг "қора рўйхати"дан олиб ташлашни сўради.

Афғонистоннинг БМТдаги вакилига кўра, Толибоннинг ўн нафар мўътадил намояндаси қора рўйхатдан ўчирилиши мамлакатда миллий ярашув жараёнлари учун имконларни кенгайтиради.

Айни пайтда Толибон етакчиси Мулла Умар афғонистонлик исёнчилар ҳукумат билан ҳеч қанақа ярашув музокаралари олиб бормаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG