Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:32

Евроҳудуд Ирландияга молиявий кўмак беришга тайёр


Евроҳудудга кирувчи мамлакатлар Ирландияга зудликда молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

- Агар расмий Дублин шундай мурожаат билан чиқса, Евроҳудудга кирувчи мамлакатлар ёрдам кўрсатишга тайёр, - деди Евроҳудуд молия вазирлари гуруҳи раҳбари Жан-Клод Юнкер.

Душанба куни Ирландия расмийлари Европа Иттифоқи вакиллари билан музокара олиб бораётганликларини тасдиқлашди, лекин музокаралар мавзуси молиявий ёрдамлар эканини рад этишди.

2008 йилдан буён Ирландия молиявий мураккабликларни бошдан кечирмоқда.

Йил бошида Греция шундай муаммо билан юзма-юз келди, пировардида Европа Иттифоқига ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG