Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:13

Россия: Виктор Бут экстрадицияси "ноқонуний"


Россия ҳукумати ўз фуқароси, совет армиясининг собиқ зобити Виктор Бутнинг Таиланддан АҚШ га экстрадиция қилинганини “ноқонуний”, деб қоралади.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири эълон қилган баёнотда бу ҳаракатни оқлашга ҳеч бир асос йўқлиги ва Таиланд ҳукумати бунда АҚШ босимига дош бера олмагани айтилган.

Бундан аввал Таиланд расмийлари Бут АҚШ га экстрадиция қилинганини маълум қилган эди.

Бир вақтлар совет армияси зобити бўлган Виктор Бут 1990 йиллардан буён диктаторлик режимлари остидаги давлатлар ва Африка давлатларига қурол контрабандаси билан шуғулланганликда айбланган.

Аммо, Бут бу айбловларни инкор қилиб, қонуний йўлда ҳаво орқали юк ташиш бизнеси билан шуғулланганини айтиб келади.

У 2008 йилнинг март ойида Банкокда АҚШ жосуслари томонидан қўлга олинган. Агар Америка суди уни айбдор деб топса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG