Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:45

ЕИ раҳбари: Евро инқирози ЕИ инқирозидир


Европа Иттифоқи раҳбари 27 аъзолик блок молия вазирларининг Брюсселда бўладиган йиғилиши олдидан: "Евронинг инқирози иттифоқнинг ҳам инқирозидир", деб баёнот берди.

Ҳерман Ван Ромпей евроҳудуд давлатларини шундай оқибатдан огоҳлантирар экан, молия вазирларини ҳозир Ирландияни ўз исканжасига олган молиявий муаммога ечим топишга чақирди.

Бугун кечга евро пул бирлигини ишлатувчи мамлакатлар молия вазирлари Ирландияда юз берган молиявий бўҳронни ҳал қилиш ва уни евро-ҳудуднинг бошқа давлатларига тарқалишининг олдини олиш йўлларини муҳокама қиладилар.

Ирландия ҳукумати глобал молиявий бўҳрон оқибатлари ва кўчмас мулк бозоридаги қарзлар боис инқирозга кириб қолган банклар муаммосини ўзи ҳал қилишга қодир экани ва ташқи ёрдамга муҳтож эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Ҳозирча бу ҳукумат қарзларни 2011 йилгача тўлаш қурбига эга экани айтмоқда. Аммо, таҳлилчилар бу имконсиз экани ва ҳукумат 25 ноябрда бўладиган сайловлардан олдин ўзи обрўсини шу йўл билан сақлаб қолишга уриниб, вазиятни янада мураккаблаштираётганини айтмоқдалар.

Айни пайтда бу давлатга маблағ киритган сармоядорлар ҳозирданоқ ўз маблағларини қайтиб ололмасликлари мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG